Рафаэль Надаль Римда Новак ва Рожерни таъқиб қилмоқда
Ads

Тупроқ қопламали кортларда "Қирол" дея эътироф этилувчи испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль "Internazionali BNL d'Italia"нинг учинчи даврасига йўл олди.

Рим шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида Рафаэль франциялик Жереми Шардини 6:0, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди турнирнинг чорак финалига чиқиш учун ўтадиган ўйинда Надаль грузиялик Николоз Басилашвилини синовдан ўтказади.