Рафаэль ван дер Варт: Фелиш "Атлетико" услубига мос келмади

Голландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт португалиялик футболчи Жоау Фелиш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Фелиш - иқтидорли футболчи, аммо "Атлетико" унинг услубига тўғри келмади. Мадридликлар Фелишни олиб келишганида, Симеоне ўзининг ўйин услубини ўзгартиради деб ўйлаган эдим. Аммо бундай бўлиб чиқмади.

Ғалабадан муҳимроқ нарса йўқ, аммо сенинг жамоангда Фелишга ўхшаган иқтидор эгаси бўлса, унинг атрофида ўйин қуришингга тўғри келади.

"Атлетико" ҳимояга таянган қарши ҳужумда тўп суради. Шу сабабли Фелиш нотўғри мураббий қўл остида, нотўғри клубда тўп сурмоқда", - дейди ван дер Варт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!