Рафаэль Ван дер Варт: "Ван де Бекнинг ўрнида бўлганимда, велосипедда бўлса ҳам Мадридга борар эдим."

"Реал" клубининг собиқ футболчиси Рафаэль Ван дер Варт "Аякс" футболчиси Донни Ван де Бекнинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги борасида фикрларини билдириб ўтди.

"Албатта, у "Реал"га ўтиши керак. Унинг ўрнида бўлганимда велосипедда бўлса ҳам Мадридга борар эдим.

Бу "Реал"га ўтиш учун энг қулай пайт. Улар мавсумдан олдинги тайёргарликни омадсиз ўтказишди ва мухлислар трансфер қилиш кераклигини талаб қилишмоқда.

Унда ўйин амалиёти етарли бўлади. Аммо, "қироллик клуби"да жиддий рақобат бор. Менимча, Донни у ерга бориши керак ва унинг муваффақият қозонишига ишонаман," - деди Ван дер Варт.

Якунига етган мавсумда, 22 ёшли Донни ван де Бек Голландия чемпионатида 34 та учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!