Рафаель Варан: "Бутун умрга татигулик ажойиб ҳотиралар билан хайрлашмоқдаман"

"Реал Мадрид", "Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рафаель Варан 31 ёшида профессионал футболдаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. У мазкур қарорига тўхталиб, хайралув мактубини йўллади:

“Фаолиятимда мен кўп қийинчиликларни бошдан кечирдим. Уларни вақти-вақти билан енгиб чиқдим. Бошида ўша муаммоларнинг деярли барчасига ечим топиш имконсиздек бўлиб туюлган эди. Ақл бовар қилмайдиган ҳис-туйғулар, ажойиб лаҳзалар ва умр бўйи давом этадиган хотиралар қолмоқда миллионлар ўйинидан. Шу онлар ҳақида ўйлар эканман, барчамиз яхши кўрадиган спорт турини якунлаганимни катта ғурур ва мамнуният билан эълон қиламан.

Юрагингизни ва истакларингизни тинглаш учун катта жасорат керак. Сизнинг хоҳишингиз ва талабингиз икки хил нарсадир. Мен минг марта йиқилиб, минг маротаба ўрнимдан турдим. Аммо бу сафар футболдан кетишим кераклигини ҳис қилдим. 

"Ланс", "Реал Мадрид" ва "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятим ва албатта терма жамоамиз учун охиригача курашиб ҳаракат қилдим.. Мен ҳар бир мусобақада бор кучим билан ўз жамоаларим шарафини ҳимоя қилдим ва ўйиннинг ҳар бир дақиқасидан завқ олдим. Энг юқори даражада ўйнаш - ҳаяжонли тажриба бўлди.  Биз бошдан кечирган ҳис-туйғуларни яъни футболдаги эмоцияларни бошқа жойда топиб бўлмайди.

Биз спортчилар ҳеч қачон ўзимиздан қониқиш ҳосил қилмаймиз. Эришган ютуқларимиздан тўхтаб қолмаймиз. Бу бизнинг табиатимизга ҳос нарсадир. Мен ортда қолган вақт давомида ҳеч нарса учун афсусланмайман. Мен орзу қилганимдан ҳам кўпроқ нарсага эришдим. Нима бўлишидан қатъий назар, мен ўзимнинг самимийлик тамойилларига содиқ қолганимдан ва жамоалар аввалгидан юқори савияда бўлганида, аниқроғи пик пайтга чиққанида уларни тарк этишга ўзим ҳаракат қилганимдан фахрланаман.

Умид қиламанки, барчангиз мени яхши хотиралар билан ёдда сақлайсиз. Майдондан ташқарида янги ҳаёт бошланади. Мен "Комо"да қоламан. Шунчаки буёғига энди бутсаларимни "михга иламан"  ва бошқа лавозимда иш бошлайман. Тез орада бу ҳақда кўпроқ маълумот беришга ҳаркат қиламан.

Айни пайтда мен ўйнаган ҳар бир клубнинг мухлислари, жамоадошларим, мураббийлар ва ҳодимларининг барчасига раҳмат. Бу саёҳатни ўзим тасаввур қилганимдан ҳам ўзгачароқ қилганингиз учун ҳаммангиз қалбимдан чуқур жой эгалландингиз. Раҳмат орзулар, раҳмат футбол. Севги ва чин самимий туйғулар билан сизларни ўзгача ардоқлаган Рафаель Варан", - деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!