Рафаэль Варан: Мбаппени ўз жамоамда кўришни доим хоҳлайман

"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан ПСЖ форварди Килиан Мбаппе борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен Мбаппени ўз жамоамда кўришни доим хоҳлайман.

Бир кунмас, би кун у мендан маслахат сўраса, "Реал" борасида фақат ижобий фикрлар билдираман.
Биз жуда рақобатдошмиз. "Реал"да ўйнаш учун сиз "оч" бўлишингиз ва сизда ғалаба қозониш истаги бўлиши керак," - деди Варан.

Эслатиб ўтамиз, иккала футболчи ҳам Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Исландия ва Туркияга қарши ўйинлар учун Франция терма жамоаси таркибига жаб қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!