Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Рафинья "Барселона"да қолишни истамоқда

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Футболчи янги музокаралар ўтказмоқда

Рафинья ўз келажаги борасида қарор қабул қилди. Бразилиялик вингер "Барселона" сафида фаолиятини давом эттиришни истамоқда.

"Sport.es" маълумотига кўра, футболчи яқинда клуб билан янги шартнома юзасидан дастлабки музокараларни ўтказган. Ҳозирги шартнома эса 2028 йил ёзига қадар амал қилади.

Жорий мавсумда Рафинья жуда яхши формада. У барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ