Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Рафинья жароҳати сабабли Бразилия терма жамоасини тарк этди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Рафинья жароҳати сабаб Бразилия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди ва Ҳиндистонга қарши ўйинда майдонга тушмайди.

Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" ҳужумчиси Рафинья миллий жамоа қароргоҳини жароҳати сабаб тарк этди. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) расмий сайтида маълум қилинди.

Тиббий кўрик натижасига кўра, футболчининг ўнг оёғида, соннинг орқа қисмида кичик мушак шиши аниқланган. Мутахассислар бу ҳолатни жиддий жароҳатга айлантирмаслик учун эҳтиёт чораси сифатида Рафиньяни терма жамоа жойлашган базадан озод этишга қарор қилган.

Бразилия терма жамоаси сейшанба куни сафарда Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда Рафинья жамоани майдонга сардор сифатида бошлаб тушди. Бироқ ўйин давомида у ноқулайлик сезиб, танаффус пайтида алмаштирилди.

CBF баёнотида таъкидланишича, футболчининг тезроқ тикланиши учун у терма жамоа ихтиёридан озод этилган ва яқинлашиб келаётган Ҳиндистонга қарши ўртоқлик учрашувига унинг ўрнига бошқа футболчи чақирилмайди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ