
Рафинья Саудия Арабистони таклифига муносабат билдирди
"Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Рафинья Саудия Арабистонидан олинган таклиф ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
"Кеча кимдир менга Саудия Арабистонидан таклиф бўлганлиги ҳақида янгилик юборди. Ростини айтсам, ўтган йили бу таклифни қабул қилган бўлардим. Ўша пайтда руҳий томондан қийин аҳволда эдим ва ўша пул оиламнинг ҳаётини ўзгартирган бўларди. Аммо ҳозирги пайтда пул мени қизиқтирмаяпти", — дея Рафиньяанинг сўзларини келтирди "Barca Universal".
Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи 50 та ўйинда майдонга тушиб 30 та гол ва 23 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар