Рафиньяга Саудиядан катта таклиф: "Барселона" етакчиси олдида танлов
"Барселона" вингери Рафинья Диас Саудия Арабистони клублари қизиқиш доирасида қолмоқда.
Манбаларга кўра, номлари ошкор этилмаган саудиялик жамоалар ёзги трансфер ойнасида бразилиялик футболчи учун 90 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, ўйинчига йилига тахминан 30 миллион евро маош таклиф қилиниши кутилмоқда.
Яқинда Рафинья ўз келажаги борасида ҳали якуний қарор қабул қилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Аввалроқ эса 29 ёшли футболчи "Барселона"да қолишни режа қилаётгани айтилган эди.
Маълумот учун, ҳужумчи билан амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар