Раҳбарият жамоага кубок ва Суперкубокни олиб берган футболчидан воз кечди

  • 12 август, 11:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўз тарихида илк бор Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган “Кристал Пэлас” жамоа сардори ва етакчиси Марк Гехини сотиб юборадиган бўлди.

Tecno

Клуб президенти Стив Пэришнинг маҳоратли футболчини ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар сотиб юбориш кераклигини айтди.

“Кристал Пэлас” ўтган ёзда “Ньюкасл”дан келган бир нечта таклифларни рад этганди, аммо бу гал клуб 25 ёшли ҳимоячини ушлаб қололмайди.

Чунки Гехининг шартномаси якунланишига фақат бир йил қолди ва “Ливерпуль” устидан Суперкубокдаги ғалабадан сўнг Пэриш унинг сотишга очиқ эканини айтиб ўтди.

Албатта, биз бундай қилишга мажбурмиз. Ажабланарли ҳолат шундаки, бундай даражадаги футболчиларни бепул қўйиб юбориш — биз учун муаммо. Ўтган ёз Йоаким Андерсон “Фулхэм”га кетганди, биз у пайтда иккаласини ҳам йўқотишни истамагандик.

Январда яна бир таклиф келди, лекин ўшанда вазият бошқача эди. Нима бўлишини кўрамиз. Аммо барча тушуниши керак — бу ёки янги шартнома, ё бошқа ечим билан ҳал бўлиши керак, — деди Пэриш The Guardian нашрига.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!