
Раҳматова Хитой Тайпейи - Мьянма учрашувига тайинлов олди
2024 йилда мамлакатимизда ўтадиган аёллар ўртасидаги U-20 Осиё Кубоги финал босқичи учун саралаш баҳслари давом этмоқда.
Аввалроқ, Мьянманинг Янгон шаҳрида мазкур мусобақа учун 2-босқич саралаш баҳслари бўлиб ўтиши ва “Б” гуруҳи баҳсларида Зилола Раҳматова ишлаши маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шу тариқа, гуруҳнинг 2-туридан ўрин олган Хитой Тайпейи ҳамда Мьянма терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлаш учун Зилола Раҳматова тайинлов олди.
Ушбу учрашув бугун, 8 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланиши белгиланган.
ЎФҲМ матбуот хизмати.
Фикрлар