Ракитич "Барселона"дан кетса, ўрнига ким келиши мумкин?
Каталониянинг "Барселона" клуби ПСЖнинг қизиқишларига сабаб бўлаётган Иван Ракитичга муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.
Sport.es тарқатган хабарга кўра агар 30 ёшли хорватиялик футболчи "Парк де Пренс"га йўл олса, "кўк-анор ранглилар" ўз сафига Френки Де Йонг ("Аякс"), Адриан Рабьо (ПСЖ), Дани Парехо ("Валенсия") ёки Андер Эррералардан ("Манчестер Юнайтед") бирини қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўришади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ парижликлар Ракитич учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар