Ракитич: Месси билан бир даврда ўйнаш Роналду учун омадсизлик бўлди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг “Олтин тўп”ни қўлга киритгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Дунёнинг энг зўр футболчиси билан бир даврда ўйнаш Роналду учун омадсизлик бўлди. Унга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, Месси – ноёб. Айнан у дунёнинг энг кучли футболчиси.

Криштиану аввал ўзини дунёнинг энг зўр футболчиси билан таққослаб кўриши керак”, - дейди хорватиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, фаолияти давомида 5-марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган 32 ёшли португалиялик футболчи интервьюларидан бирида ўзини дунё футболи тарихидаги энг зўр ўйинчи эканлигини айтган эди.