Ракитич "Милан"га ўтиши мумкин

  • 29 Oct 17:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юворидаги манбаага кўра “россонерилар” “Камп Ноу”да деярли захирада қолиб кетаётган 31 ёшли хорватиялик футболчини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Айтиш керакки, Ракитичнинг “Милан”га келиши жамоанинг футбол бўлими раҳбари лавозимига хорватиялик Звонимир Бобаннинг тайинланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ракитичга Милан шаҳрининг бошқа бир жамоаси – “Интер”дан жиддий қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун,  Ракитич жорий мавсум Ла Лигада 6 та ўйинда иштирок этди ва майдонда жами 28 дақиқа ҳаракат қилди.

Comments

You must be logged in to commet!