Ракитич янги мавсумни ҳам "Барселона"да ўтказади

  • 08 Apr 14:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” хавбеки Иван Ракитич ўзига нисбатан Европа грандларидан жиддий қизиқишлар бўлаётганига қарамай янги мавсумни Каталония супер клубида ўтказмоқчи.

Tecno

Sport.es тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” устози Эрнесто Вальверде ҳам, клуб президенти Хосеп Бартомеу ҳам 31 ёшли хорватиялик футболчининг кўрсатаётган ўйинларидан тўлиқ қониқиш хосил қилмоқда ва шу боис улар Ракитични сотиб юборишни хоҳлашмаяпти.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида жами 42та ўйинда иштирок этди ва 5та гол ҳамда 9та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!