Рамос 2020 йилда

Аввалроқ хабар берганимиздай, Каталониянинг “Барселона” клуби ўз таркибига “Гремио” футболчиси Артур Рамосни қўшиб олмоқчи.

“Кўк-анор ранглилар” бир неча ойлардан буён бразилия клуби билан футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.  Хозирга қадар музокаралнинг ассосий муаммоси ўйинчининг “Гремио” клуби билан шартномасидаги компенсация нархидир, яъни бу нарх 50 миллион еврога тенг. Шуни айтиш керакки, хозирда “Барса” бу каби харажатларни кўтара олмайди.

Хабарларга кўра, “каталонияликлар” раҳбарияти футболчининг нархини қай тарзда туширишни йўлини топишди. “Барселона” бразилия клубига Рамоснинг кўчиб ўтиши учун 30 миллион евро тўлайди, аммо хавбек 2020 йилга қадар “Гремио” клубида тўп суради.

Таъкидлаш лозимки, “Гремио” бу таклифни қабул қилишга мажбур, бунга сабаб Артур “кўк-анор ранглилар” сафини тўлдиришга ўз розилигини билдирган. Бу ҳақида Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.