Рамос "Барселона"нинг 5 футболчиси билан бирга...
Испания футбол федерацияси Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи терма жамоасининг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра ушбу таркибга "Реал" сардори Серхио Рамос ҳамда "Барселона"нинг 5 нафар футболчиси - Жерар Пике, Серхио Бускетс, Жорди Альба, Ансу Фати ва Серхи Робертолар киритилган.
Маълумот учун, Олимпия ўйинларида ҳар бир терма жамоа 23 ёшдан юқори бўлган 3 нафар футболчини таркибга жалб этиши мумкин.
Токио-2020нинг футбол мусобақаси жорий йилнинг 22 июлидан 8 августига қадар давом этади.
Фикрлар