Рамос Испания терма жамоаси тарихига кирди

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос ўз жамоасининг рекордчисига айланди.

Гап шундаки айни дамда давом этаётган Россияга (1:1) қарши баҳс 32 ёшли футболчи учун жаҳон чемпионатларидаги 17-ўйин бўлди. Айтиш лозимки, Рамос бу кўрсатгич борасида “қизил фурия”нинг собиқ посбони Икер Касильясга тенглашиб олди.

Агар Испания терма жамоаси чорак финалга чиқса ва Рамос ушбу ўйинда ҳам иштирок этса бу борада якка пешқадамга айланиб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!