Рамос Касильяснинг тарихий рекордини янгилаши мумкин

Бугун Испания терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Фаррер оролларига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув "қизил фурия" сардори Серхио Рамос учун терма жамоа таркибидаги 167-беллашув сифатида тарихга кириши кутилмоқда. Шу тариқа 33 ёшли футболчи бу борада Икер Касильясга етиб олиш имконига эга бўлади.

Маълумот учун, Испания - Фаррер ороллари ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!