Рамос катта “қовун” туширди
“Реал” сардори Серхио Рамос Испания терма жамоаси сафида майдонга тушгани мадридлик мухлисларнинг ғазабини қўзитиш баробарида, “Қироллик клуби” хўжайинларининг эътирозига сабаб бўлди.
Гап шундаки, 34 ёшли ҳимоячи жароҳатидан тикланиш жараёнида “Реал” учун муҳим учрашувларда ўзини эҳтиёт қилиб, майдонга тушмади. Бироқ, жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Косовога қарши баҳснинг охирида ўйинга қўшилди.
Рамос терма жамоада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча, испаниялик ҳимоячи ҳисобида 180 та учрашув бор.
Серхио яна битта беллашувда майдонга тушса, бу кўрсаткич бўйича ўйин иккинчи ўринда қайд этилган Кувайт ҳужумчиси Бадр Ал-Мутавага етиб олади.
Айни пайтда жаҳон рекорди мисрлик ярим ҳимоячи Аҳмад Ҳассанга тегишли бўлиб, у мамлакати бош жамоаси сафида 184 та ўйин ўтказган.
Қизиғи, Серхио Рамоснинг жароҳати яна қайталанди ва у бўлажак баҳсларда “Реал”га ёрдам беролмаслиги мумкин.
Фикрлар