Рамос Ла Лигада антирекордни такрорлади
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос “Бетис”га қарши сафар учрашувида навбатдаги сариқ карточкасини олди. Бу унинг учун фаолиятидаги 162-си бўлди. Унгача “Химнастик” футболчиси Альберто Лопо бу натижани қайд этган.

Серхио Рамос шунингдек, Испания чемпионатида қизил карточкалар бўйича рекордчи ҳисобланади. 31 ёшли футболчининг ҳисобида 19 та мавжуд. Буларни футболчи “Севилья” ва “Реал” сафига олган.

Испания чемпионати 24-турида “Реал” сафарда “Бетис”ни 5:3 ҳисобида мағлуб қилган. Серхио Рамос битта голга муаллифлик қилган.

Минбар

Барча блоглар