Рамос Мессига сардор қанақа бўлиш кераклигини кўрсатиб қўйди

“Реал” сардори Серхио Рамоснинг келаси йилнинг 30 июнда мадридликлар билан шартномаси тугайди. 34 ёшли ҳимоячи клуб президенти Флорентино Перес билан яхши муносабатда ва томонлар янги битим бўйича ўзини анча хотиржам тутмоқда.

Айни пайтда ҳар клуб футболчи билан янги шартнома бўйича музокара ўтказишга тайёрланмоқда. Серхио Рамоснинг ўзи клубда яна маълум муддат қолиш учун маошининг камайтирилишига розилик билдиргани айтилмоқда.

Кўпчилик “Реал”нинг сардори бу иши билан “Барселона” етакчиси Лионель Мессига ўрнак бўлганини таъкидламоқда. Яқинда Месси клубдан кетиши айтиб, можаро чиқишига сабабчи бўлиб қолди.

Рамос мадридликлар таркибида 2005 йилдан буён тўп сурмоқда ва у жамоа таркибида беш марта Испания чемпиони бўлди. Бундан ташқари, Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони ва Испания суперкубогида тўрт маротабадан бош совринни қўлга киритди. Уч карра УЕФА Суперкубогида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!