Рамос ПСЖга ўтиш учун АПЛ клубларидан бўлган таклифни рад этди
"Реал"нинг собиқ сардори Серхио Рамос фаолиятини ПСЖда давом эттиришга қарор қилди.
RMC Sport тарқатган хабарга қараганда, 35 ёшли футболчи Париж клубига ўтиш учун АПЛнинг иккита клубидан бўлган таклифни рад этган. Ушбу таклифларнинг бири ҳатто ПСЖнинг таклифидан ҳам яхшироқ бўлган, аммо Серхио француз грандини танлаган.
Рамос ПСЖ билан 2 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Рамос "Реал"да 16 йил фаолият юритди. У жамоани шартномаси якунлангани сабаб эркин агент сифатида тарк этди.
Фикрлар