Рамос “Реал”ни қийнаб қўйди

“Реал” раҳбарияти ва жамоа сардори Серхио Рамоснинг янги шартнома борасидаги музокаралари ҳали давом этмоқда.

“Қироллик клуби” 35 ёшли футболчига бир йиллик битим таклиф қилиб, унинг маошини маълум миқдорга пасайтирмоқчи. Рамос бу вариантни қабул қилгани йўқ.

Испаниялик ҳимоячи клубдан икки йиллик келишув талаб қиляпти ва бу муддат даврида қанча маош тўланиши уни қизиқтирмаслигини айтмоқда.

“Реал” хўжайинлари эса, ёши ўтиб қолган футболчининг икки йил жамоада қолишига қарши.

Рамос жорий мавсумда Испания чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол уришга ҳам эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!