Рамос “Реал”нинг сирини очиб, фитна чиқарди
“Реал” билан амалдаги шартномаси тугаётган жамоа сардори Серхио Рамос жамоадошларини клуб раҳбариятининг маошларни қисқартириш ҳақидаги таклифига кўнмасликларини уқтирмоқда. Унинг айтишича, “Қироллик клуби” хўжайинлари футболчиларнинг маошидан тежалган маблағни ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени олишга сарфлашни режалаштираётган экан.
Айни пайтда коронавирус пандемияси ортидан келиб чиққан молиявий инқироз гранд клубларни ҳам қийнаб қўймоқда. Уларнинг аксарияти футболчиларга катта маош тўлашдан ташқари, ўзлари истаган кучли ўйинчилар трансферига пул топишга қийналмоқда.
Хусусан, шартномаси шу ой охирида якунланадиган Серхио Рамос ҳам клуб билан янги шартномада маош масаласида келига олмади. 2005 йилдан бери “Қироллик клуби” шарафини садоқат билан ҳимоя қилиб келаётган Рамос ёзда бошқа клубга ўтиб кетиши кутилмоқда.
Фикрлар