Рамос Роналду ва Месси учун алоҳида

“Реал” Мадрид клуби ҳимоячиси Серхио Рамос “Олтин тўп” соврини учун Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг доимий кураш олиб бораётгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Месси ва Роналду қайд этган натижаларига қараб улар учун алоҳида “Олтин тўп” жорий этиш керак. Бошқа “Олтин тўп”ни эса бошқа футболчилар олиши керак. Охир-оқибат шуниси футбол учун яхши бўлади”, - дейди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги “Олтин тўп”ни Месси қўлга киритда ва у 5 та “Олтин тўп”га эга бўлган Роналдудан ўзиб кетди.