Рамос Роналдунинг кетиши ҳақида фикр билдирди

32 ёшли Роналдунинг Лал Лига чемпионлари сафидан кетиши хақидаги хабарларга Серхио Рамос ўз фикрларини билдирди.

“Криштиану кетяптими? Ундан сўранг, мен бу ҳақида ҳеч нарса билмайман” деб таъкидлаб ўтди Рамос.

У шунингдек, шанба куни бўлиб ўтадиган “Атлетико”га қарши дерби ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. “Футбол ҳақидаги яхши хабар – бу мураккаб ўйинлар яқинлашмоқда” деган. “Бизда хато қилиш учун минимум имконият бор, шундоқ ҳам бир неча очкога ортда қолмоқдамиз. Биз дербида яхши ўйнашга умид қилаяпмиз, буни ҳали кўрамиз” деган мадридликлар сардори.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)