Рамос ва Азар Зиданни 1-ўринга қўйди, Бэйл эса кучли учликка ҳам киритмади

“Реал” футболчилари ФИФА талқинига кўра, йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда кимларга овоз бергани маълум бўлди.

Marca нашрининг хабар беришича, жамоа сардори Серхио Рамос ва ярим ҳимоячи Эден Азар Зинедин Зиданни биринчи ўринга қўйган. Лука Модрич эса, биринчи ўринга Ханс-Дитер Фликни («Бавария») қўйган ва Зиданни иккинчи ўринга лойиқ кўрган.

Мавсумни “Тоттенхэм”да ижарада ўтказаётган “Реал”нинг уэльслик вингери Гарет Бэйл Зиданни ҳатто кучли учликка ҳам киритмаган. У биринчи ўринга “Бавария” устози Ханс-Дитер Фликни қўйган. Иккинчи ва учинчи ўринларга Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Хулен Лопетегини («Севилья») белгилаган.

Таъкидлаш керакки, овоз бериш якунларига кўра йилнинг энг яхши мураббийи, деб бир хил овоз тўплаган Флик ва Клопп топилди. Зидан ҳатто кучли учликка ҳам кирмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!