Рамзан Қодиров: Мейвезер Россия фуқаролигини олишни ва Грознийда уйи бўлишни истамоқда

  • 9 декабрь, 2017, 17:16
  • 0
  • Бокс

Чеченистон бошлиғи Рамзан Қодиров америаалик боксчи Флойд Мейвезер билан бўлган учрашув ҳақида тўхталиб ўтди. Республика раҳбарининг сўзларига кўра, Мейвезер суҳбатда Рссия фуқаролиги пасспортини олишни мақсад қилгаётганиниғмаълум қилган. Боксчи шунингдек, Грозний шаҳридан уй ҳам олмоқчи.

- Грознийга азиз меҳмон ташриф буюрди. Афсонавий боксчи, тўрт вазн тоифасининг чемпионлик камарлари соҳиби, енгилмас Флойд Мейвезер. Суҳбатимиз илиқ ўтди. Бунда биз бу спорт турини Чеченистонда, Россияда ва бутун дунёда ривожлантириш ҳақида гаплашдик. Унинг тажрибаси, айниқса 50 жангда 50 ғалаба катта аҳамиятга эга. Энг муҳими Мейвезер Рссия фуқаролигини олишни истаётганини маълум қилди, - деб ёзади Рамзан Қодиров.

- Умид қиламанки шундай бўлади, - деб жавоб беради Мейвезер фуқаролик борасидаги саволларга. -  Агар менда фуқаролик бўлса, Москвада яшаш учун жойим бўлади, бироқ мен Грознийда уйим бўлишни истаган бўлардим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!