Раньери Шомуродов келажаги бўйича қарорини айтди

А Серия дебютанти “Кальяри” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Сардинияликлар 15-турни ўз майдонида ўтказадиган “Сассуоло”га қарши баҳс билан якунлаб беради.

Мусобақа жадвалида хафли ҳудудга тушиб қолган “Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери бўлажак ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

363356988_830894138397941_1529027445395166799_n

Sports.uz портали италиялик мураббийнинг фикрларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

А Серияда қолиш учун кураш ҳақида

Табиийки, қолиш учун курашиш жуда муҳим, лекин мен бурилиш нуқтаси ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Мен ҳозир мусобақа жадвалига катта эътибор қаратмаяпман. Қуйи поғоналарда эканимизни ва ўзимизни тиклаб олишимиз кераклигини биламиз. “Сассуоло” биздан беш очко кўп жамғарганига қарамай, яна ғалаба қозонишни истайди. Биз ҳам қуйи лигага тушиб кетишдан қутилиб қолиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Бизга ижобий натижа керак, жамоа яхши ҳолатди, шогирдларимда ўзларига нисбатан ишонч бор.

“Сассуоло” ҳақида

“Сассуоло”ни мағлуб этиш жуда қийин. Улар “Ювентус” ва “Интер”ни ҳам ер тишлатди. Бу жамоа ўз майдонидан кўра, меҳмонда кўп очко жамғарди. Бу улардан кучли иродани талаб қилади.

“Сассуоло” гол уришга уста рақиб ҳисобланади. Улар анча сифатли ўйнайди. Кастильехо – буюк футболчи. Рақиб сафида зўр ўйинчилар кўп. Рақиб таркибида кимлар ўйнашини билмайман, лекин бу жамоани ҳурмат қилиш керак. Улар футбол ўйнашни билади.

Ҳужум чизиғи ҳақида

Тўрт ойлик танаффусдан кейин Жанлука Лападула дарров юқори спорт формасига кира олмайди. Бунинг учун вақт керак. Учрашувда ким бўлишидан қатъи назар иккита марказий ҳужумчини ўйнатишни ўйлаяпман. Бизга энг юқори даражадаги тайёргарликка эга ва ўзининг бор имкониятини ишга сола оладиган форвардлар керак бўлади.

Иброҳим Сулемана ҳақида

Сулемана мавсумни яхши бошлади. Бироқ кейинчалик ўзини йўқотиб қўйди. У биринчи хатодан кейин асабийлашади. Лекин у ҳам бор имкониятини ишга солишга ҳаракат қилаётгани машғулотларда кўриниб турибди.

Элдор Шомуродов ҳақида

Шомуродовда мавсум бошида жуда катта муаммолар бор эди. Элдорнинг бу ҳолати туфайли биз кутган футболчи эмасди. Чунки у “Специя” ва “Ром”да жуда кам ўйин ўтказди.

Ёзда трансферни амалга оширганимизда “Женоа”да ўйнаган Шомуродовни ўз сафимизда кўришни хоҳлагандик.

Шомуродов секин аста ўша аввалги даражасига қайтяпти.  Уни яна юқори савияга чиқишига туртки беряпман, ундан ҳимояга қайтиб ўйнашини кўп талаб қиляпман. Албатта, бу ҳужумчи ҳам талабларимга мунносиб жавоб қайтаряпти. Шомуродов ҳали бизга керак бўлади.

Atalanta_Cagliari_09242023

Таркиб ҳақида

Мен айни пайтда таркибдан жуда мамнунман. Жамоада қийинчиликни бошидан ўтказаётган футболчилар бўлиши табиий ҳол. Бу вазиятда бизга бироз вақт керак бўлади. Мен шогирдларимнинг ҳаммасига ишонаман. Бўлаётган танқидларга қарамасдан, таркибда сифатли футболчилар жамланган, улар жамоага ёрдам бера олади ва вақти келиб, шогирдларим буни исботлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Кальяри” ва “Сассуоло” ўртасидаги учрашув 11 декабрдан 12 декабрга ўтар кечаси 00:45 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
10/12/2023 11:42
Элдорни мактамай уйинга тушир,калланга сани Ранери гап олиб кочар,маддох.
&
Бахриддин М.З.
09/12/2023 22:16
Раньери Шацкихни амакисими дейманда, хали ўйин бошланишига 2 кун бор олдиндан бахона излаяпди, лекин яхши мураббий экан тормоз Шомага хам ўйин олди поддержка берди