Раньери хушхабарни эълон қилди

"Сампдория" клуби бош мураббийи Клаудио Раньери жамоасида коронавирусга чалинганлар бошқа қолмаганини айтди.

Айтиш керакки, “Сампдория”нинг 16 нафар аъзосида COVID-19 вируси аниқланган эди. Уларнинг ярми футболчилар бўлган.

“Барча футболчиларимиз соғайди. Улар орасида инфекцияланганлар борлигини эшитиш ёқимсиз эди”, - дейди мураббий.

Италия А Серияси 9 март санасидан буён коронавирус пандемияси сабаб тўхтатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!