Раньери яна А Серия клубини бошқариши мумкин
"Рома" ва "Лестер" клублари собиқ бош мураббийи Клаудио Раньери фаолиятини А Сериянинг бошқа бир жамоасида давом эттириши мумкин.
Sky Sport Italia мухбири Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича 67 ёшли мутахассисга яқиндагина Эусебио Ди Франческони истеъфога чиқарган "Сампдория" клуби қизиқиш билдира бошлаган.
Юқоридаги манбаага кўра Раньерининг ўзи ҳам “Сампдория”ни бошқаришга қарши эмас. Томонлар фақатгина шартноманинг молиявий томонларини келишиб олишса бас.
Айтиш керакки, “Сампдория” раҳбарияти ушбу лавозимга шунингдек “Удинезе”нинг собиқ устози Жанни де Бьязи номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Раньери айни дамда ишсиз ҳисобланади.
Фикрлар