Рақиб бош мураббийи эртанги ўйин олдидан нималар деди?

"Navruz Cup" халқаро турнири олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Қирғиз Республикаси бош мураббийи иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Таклиф учун Ўзбекистон ФАга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу барча жамоалар учун июнь ойидаги Осиё Кубоги саралаш босқичи олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичи ҳисобланади. 

Тўғри, Ўзбекистон ҳали қирғизистонлик рақибларига мағлуб бўлмаган. Аммо у тарих эди. Бу нохуш анъанага барҳам беришга ҳаракат қиламиз. Бунга шубҳа йўқ.

Терма жамоамиз потенциали етарлича баланд. Ҳозир бизда авлодлар алмашинуви даври кетмоқда, янги футболчилар таркибимизда жуда кўп. Жамоани янгидан қурмоқдамиз. Мен қўл остимдаги ёш футболчиларга ишонаман.

Эртага Ўзбекистон учун легионерлар эмас, шу мамлакат фуқаролари майдонга тушади. Улар шунчаки ички эмас, бошқа чемпионат клубларида ҳаракат қилади, холос. Легионер деб бошқа давлатдан маҳаллийлаштирилган футболчиларга айтилади. 

Биз Ўзбекистон МТЖга қарши ўйин учун тайёргарлик кўрганмиз. Таркибингиздаги хорижда тўп тепаётган футболчилар ҳар йиғинга чақирилади, доим майдонга тушади. Биз уларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққанмиз. 

Наманганда футболни жуда яхши кўришларини биламан. Эртага ҳам мухлисларга тўлиб-тошган стадионда ўйин ўтказсак керак. Табиийки, бу Ўзбекистон учун катта ёрдам бўлади. Бу шароитда исталган жамоа сифатли футбол кўрсата олади.

Коронавирус ва бошқа сабаблар туфайли таркибимизда айрим йўқотишлар мавжуд. Бироқ бу миллий терма жамоа. Биз доим энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!