Рақиб футболчиси «Ливерпуль»га ўтишга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» клуби «Тоттенхэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жед Спенсга қизиқиш билдирмоқда. Anfield Sector нашрининг ёзишича, мерсисайдликлар ўнг қанотда рақобатни кучайтиришни режалаштирган ва «шпорлар» таркибида тўп суриб келаётган латерал номзодини бир қатор бошқа вариантлар билан бирга кўриб чиқмоқда. Маълумотларга кўра,  Англия терма жамоасининг 25 ёшли аъзоси «Ливерпуль»га ўтиш ғоясига жуда ижобий муносабатда.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Жед Спенснинг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. 

Ўтган мавсумда у «Тоттенхэм» сафида барча мусобақалар доирасида 44 та ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади. 

Шу билан бирга, англиялик футболчи ҳимоянинг ҳар икки қанотида ҳам ўйнай олиши билан эътибор қозонган — буни у нафақат клуб даражасида, балки ўтган жаҳон чемпионатида ҳам намойиш этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!