Рақиб Гвардиоладан футболчи беришни сўрамоқда

“Эвертон” раҳбарияти “Манчестер Сити”дан ҳимоячиси Жон Стоунзни трансфер қилишни сўрамоқда.

Стоунз Манчестерга кўчиб ўтгунича 2013-2016 йиллар давомида айнан “Эвертон”да ўйнаган. Бу гал тажрибали ҳимоячи “Валенсия”га ўтиб кетаётган Йерри Минанинг ўрнини эгаллаши лозим.

“Эвертон” Йерри Мина трансферидан 15 миллион фунт ишлаб олади. Шунингдек, бош мураббий Карло Анчелотти ишонган футболчилари - Люка Динь, Мейсон Холгейт ва Ришарлисон сотилмаслигини маълум қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)