Рақиб ҳужумчисини ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Франция вице-чемпиони – “Ланс” миллий чемпионатнинг 13-турида сафар учрашувида “Клермон” устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса-да, мезбонлар тажрибали рақибга анчагача жиддий қаршилик кўрсатди.

Огоҳлантиришлар кўп бўлгани ва иккита қизил карточка кўрсатилгани бу тўқнашув анча шиддатли кечганидан далолат беради.

Лансликлар сафига ёзда қўшилган Абдуқодир Ҳусанов Лига 1 турнирида 13-турга келиб, биринчи марта тўлиқ ўйин ўтказди.

photo_2023-11-26_07-50-32

Бунгача 19 ёшли футболчимиз сентябрь ва октябрь ойларида атиги биттадан беллашувда қатнашган ва ҳар икки баҳсни бошланғич таркибда майдонга тушган ва кейинчалик захирага олинган эди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳусанов аввалги икки баҳсда асосий ҳимоячилар – Фекундо Медина ва Дейвер Мачадо турли сабабларга кўра, ўйинда иштирок эта олмагани боис уларнинг ўрнини ёпиш учун майдонга туширилган эди.  

Бу гал ҳам шундай бўлди. “Ланс”нинг энг кучли футболчиси Кевин Дансо “Клермон” билан баҳсда қатнаша олмади. Бош мураббий Франк Хейз ўзбекистонлик легионерга ишонч билдирди.

Абдуқодир Ҳусанов аввалги икки ўйинда бўлгани каби учрашувни юқори сифатида ўтказди ва экспертлар томонидан ўзи ўйнаган учинчи учрашувда ҳам энг яхши ҳаракат қилган футболчилар қаторида эътироф этилди.

Франция футболини ёритиб бораётган манбалар мутахассислари легионеримизнинг ўйинига қуйидагича баҳо берди.

- Марказий ҳимоячи Кевин Дансо сўнгги дақиқаларда майдонга туша олмаслигини билдирганидан кейин унинг ўрнида ўйнаш Абдуқодир Ҳусанов чекига тушгани кутилмаган ҳолат бўлди. Ҳимоя учлигида марказдан ўрин олган Абдуқодир Ҳусанов ёш бўлишига қарамай, яна юқори савияда ўйнай олишини намойиш қилди.

19 ёшли футболчи “Клермон”нинг энг хавфли ҳужумчиси Греджон Киейга қарши фаол ҳимояланди. Айниқса, ҳужумчининг 29 ва 90+6 дақиқадаги хавфли ҳужумларини тўхтатиб қолиб, жамоа дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга катта ҳисса қўшди.

Шунга қарамай, истеъдодли ёш футболчиси ўзига яна имкон берилишини кутишдан бошқа чораси йўқ эканини таъкидлаш лозим, - деб ёзди le11hdf.fr  сайти эксперти Энцо Пайло.

Яна бир манба – lensois.com сайти “Ланс”нинг ғалабаси ва легионеримиз ўйинига муносабат билдирди. Бу сайт вакиллари ҳам Ҳусановни энг яхши ўйнаган футболчилар қаторига киритди.

gettyimages-1669653744-2048x2048

- Абдуқодир Хусанов “Ланс” ҳимояси марказида ҳайиқмай ўйнади. Ўзбек ҳимоячисининг қаршисида тажрибали Греджон Кией сингари хавфли рақиб тўп теди.

Бу курашда устунлик ўзбек ҳимоячиси томонида бўлди. Ҳусанов айрим вазиятларда бироз шошиб қолди. Лекин бу ўйинга ҳам, натижага ҳам таъсир қилмади.

Бу ғалабадан кейин “Ланс” футболчиларида Европа Чемпионлар лигасида “Арсенал” билан бўладиган тўқнашувдан олдин ўзига бўлган ишонч ортганини таъкидлаш лозим, - деб ёзди lensois.com сайти мутахассиси Элоиза Де Местер.

ЦСКА мураббий гол уриб, ассист қилган Файзуллаев ўйинини қандай баҳолади?

Мен Месси эмас, Аббосман!

Премьер-лига клуби: Файзуллаевни кузатганмиз, у яхши футболчи!

Файзуллаевнинг устози Россия клубларига яна икки футболчини тавсия қилди

Буни Файзуллаевдан ҳеч ким кутмаганди

Шомуродов қадрдонинг бўлса, жамоангга чақир!

Легионеримиз: Асосий таркибда ўйнашга тайёрлигимни исботлайман

Мураббий бу гапларни Файзуллаев кетиб қолгани учун айтган

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
27/11/2023 11:28
Абдукодир сенга омад