Шомуродов қадрдонинг бўлса, жамоангга чақир!

Россия Премьер-лигасидаги легионерларимиздан бири – “Рубин” шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ашурматов metaratings.ru сайтига интервью берди.

27 ёшли футболчимиз 2023 йилнинг бошидан бери “Рубин” жамоасида тўп тепяпти. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган марказий ҳимоячи фаолияти давомида юртимиздан ташқари, маълум муддат Жанубий Кореянинг икки клубида ҳам ўйнаган.

Sports.uz портали ўзбек футболи ишқибозлари эътиборига Рустам Ашурматовнинг интервьюсини ҳавола этади.

IMG_0561

Рустам, терма жамоа сардори ва етакчиси Элдор Шомуродов билан анчадан бери танишсан. Унинг ишлари қалай?

– Элдор – энг яқин дўстим. Ҳозир “Кальяри”да кам ўйнаётган унга алам қиляпти. Италияда ишлари аввалгидек силлиқ кетмаётганини ҳамма кўриб турибди.  Лекин унга А Серия ёқади.  Ўйлашимча, у яна Италияда қолади. Лекин “Кальяри”да қолишига аминмасман. Унга Италиядаги ҳаёт ҳам, лига ҳам ёқяпти.

Шомуродовнинг қадрдон дўсти сифатида уни “Рубин”га чақирмайсанми? Балки Қозонда унга Ростовдагидан ҳам қулай бўларди.

– Йўқ. Шомуродов Италияда ўйнаб турганида уни ортга қайтишга қандай чақираман? Агар у Ўзбекистонда ўйнаганида, албатта, “Рубин”га келишини айтган бўлардим.

Элдорда Россияга қайтиш фикри умуман йўқми?  Ёзда уни “Спартак” олмоқчи бўлганди.

– Йўқ. Шомуродов Россияга қайтмоқчи эмас.

– Бизнинг терма жамоада Головин “Монако”дан келганида унинг савияси қолганларникидан анча фарқ қилиши сезилганини айтишади. Шомуродов ҳам шундайми?

– Ҳа, машғулотларнинг ўзидаёқ унинг даражаси умуман бошқа экани кўринади. Элдор терма жамоа сардори, у майдонга тушганида ўйинимиз бошқача чиқади. Унинг тезлиги юқори, ўйин сифати ҳам бошқа. Шомуродов, бошқача футболчи.

Шомуродов билан Ўзбекистон миллий терма жамоасида Осиёда ўйнайсизлар. Россия бир ярим йилдан бери Осиё футбол конфедерациясига қўшилишни ўйлаяпти. Бундай қадам ташлаш ўринлими?

– Менга қолса, ОФКга ўтмасдим. Даража умуман бошқа. Россия Европа жамоалари билан ўйнашга ўрганиб қолган.  Шунинг учун термангиз бошқа кучли жамоалар билан тенглашиб олганди. Яхшиси, кутиш керак. Келажакда Россия Еврокубокларга қайтади ва термангиз ҳам халқаро турнирларда ўйнайди.

– Осиё фуболида Саудия Арабистони ҳамманинг диққатини қозонди. Сенинг собиқ клубинг “Навьаҳор” ноябрь охирида Малком, Кулибали, Невеш ва бошқа юлдузлар ўйнаётган “Ал-Ҳилол”ни қабул қилади. Бу ҳолат Осиё футболи ривожига қанчалик ёрдам беради?

– Бундан ташқари, Бензема ва Канте бор “Ал-Иттиҳод” Олмалиққа келади. Ўйинга чипталар қолмаган бўлса керак. Ўзбек мухлисларига юлдузларни кўриш ёқимли бўлади. Буни ўзига яраша ижобий томонлари бор. Бундай рақибларга қарши ўйинда осиёлик футболчиларнинг савияси ҳам ошади. Терма жамоалар учун ҳеч нарса ўзгаргани йзқ. ОФК савияси аввалгидек қолган.

– Терма жамоадаги шеригинг Жалолиддин Машарипов яқингача Криштиану Роналду билан “Ан-Наср”да ўйнарди. Бу тажрибаси билан ўртоқлашиб турадими?

– У Роналду билан яхши муносабатда бўлганини айтади. Криштиану ҳамма билан яхши мулоқот қилган. Энг муҳими, бу юлдуз келганидан кейин Саудия чемпионати даражаси кескин кўтарилди. Ҳозир у топ-лигага айланган.

8b1c2963f446abc75693e23417d08

– Саудия Арабистонидан таклиф олсанг, кўриб чиқасанми?

– Менга бу жараён қандай бўлиши, айниқса, жаҳон юлдузларига қарши ёки улар билан бирга ўйнаш жуда қизиқ. Лекин ҳозир бор фикру хаёлим “Рубин”га қаратилган.  Биз чемпионатнинг биринчи ярмини саккизинчи ўринда якунладик. Кўпроғини истаймиз. Ўзимни кўрсатиш ва “Рубин”га юқори ўринларни олишида ёрдам беришга умид қиламан.

Буни Файзуллаевдан ҳеч ким кутмаганди

Легионеримиз: Асосий таркибда ўйнашга тайёрлигимни исботлайман

Мураббий бу гапларни Файзуллаев кетиб қолгани учун айтган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!