Рақиб “Рома” ҳужумчисига кўз тикди
“Рома” раҳбарияти жамоанинг универсал футболчилардан Николо Дзаньоло билан янги шартнома тузиш борасида қийинчиликка дуч келган.
Римликлар 23 ёшли ўйинчидан барқарорлик талаб қилиб, янги келишув бўйича музокараларни тўхтатиб қўйганди.
Вазиятдан “Наполи” фойдаланиб қолмоқчи. Бу клуб президенти Аурелио Да Лаурентис Дзаньолонинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Клаудио Вигорелли билан яхши муносабатда. Шу боис, ўзаро алоқаларни ишга солиб, истеъдодли ўйинчини Неаполга кўчириб келмоқчи.
“Наполи” раҳбарияти Николонинг трансферига 30 миллион евро миқдорида сармоя киритишга тайёр. Унинг Рим клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади.
Фикрлар