Рақибининг "юрагини олган" футболчилар

Футбол ҳар доим ҳам жозибадор бўлавермайди. Кескин ва муросасиз курашлар вақтида рақибини аямайдиган қўпол ўйинчилар ҳам кўп.

FourFourTwo нашри Англия премьер-лигаси тарихида энг кўп қоида бузган, “фэйр плей” тушунчасидан йироқ бўлган қўпол футболчилар номини ошкор қилди.

Нашр тақдим этган маълумотларга кўра, АПЛ футболчилари катор клубларда ўйнаган, айни пайтда “Вест Бромвич” шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Гарет Барридан хавфсираб туради. Бу футболчи фаолияти давомида рақибларига нисбатан 633 маротаба таъқиқланган усулларни қўллаган. Ўйинлар давомида олтита қизил карточка олгани ҳам унинг важоҳатидан далолат беради.

“Болтон” жамоасининг собиқ футболчиси Кевин Дэвис ҳам узоқ йиллик фаолияти давомида 605 марта фол ишлатган. Яна бир қўпол ўйинчини ҳамма соч турмагидан танийди. Жингалак сочли йигит Маруан Феллайни “Эвертон” ва “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган кезлари 588 марта рақибни қоидага зид тарзда тўхтатиб қолган.

УЕФА минтақасида порлаган ўзбек легионерлари

Яна эски савол кўтарилди: Месси зўрми ё Роналду? Жавоб оригинал бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!