
“Раш Милк” Андижон вилоят биринчилиги ғолиби бўлди
Андижонда ҳаваскор жамоалар ўртасидаги футбол баҳслари ўз якунига етди.
Мусобақада жами 14 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этиб, ҳар бирида 7тадан жамоа баҳсларда қатнашди. Ўз гуруҳида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар мусобақанинг ярим финал босқичига йўл олишди. “А” гуруҳида 1-ўринни Шаҳрихоннинг “Раш Милк” жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўрин Асака тумани “GM Uzbekistan” жамоасига насиб қилди.
“Б” гуруҳида 1-ўринни “УзДонгЯнгКо” жамоаси, 2-ўринни эса “УзТонХонгКо” жамоаси қўлга киритди.
Ушбу жамоалар ўзаро учрашувларда иштирок этдилар. “РашМилк”- “УзТонХонгКо” 4-1. “УзДонгЯнгКо”- “GM Uzbekiston” 4-0. Учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсда “УзТонХонгКо “GM Uzbekiston” жамоасини 6-2 ҳисобида енгди.
“Шўрбулоқ” футбол академияси стадионида мусобақанинг финал учрашуви ўтказилиб, унда Шаҳрихоннинг “РашМилк” жамоаси “УзДонгЯнгКо”ни 4-2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ғолибликни қўлга киритди.
Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатовлар ғолиб ва совриндорни қутлаб, кубок ва эсдалик совғалари топширдилар.
Фикрлар