
Рашидовнинг жамоаси ўз иродасини намойиш этди
Бугун БАА Про-лигасида 10-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган “Ал-Жазира” клуби сафарда “Ал-Шаржа” билан куч синашди.
Учрашувда ҳисобни мезбонлар очган бўлсада, абу-дабиликлар Али Мабхут томонидан киритилган икки гол эвазига иродали ғалабага эришдилар.
Рашидов учрашув қайдномасидан ўрин олмади.
БАА Про-лигаси. 10-тур
“Ал-Шаржа” – “Ал-Жазира” 1:2.
Фикрлар