Рашидовнинг жамоаси ўз майдонида дуранг ўйнади

Ҳозиргина БАА Про-Лигаси 7-туридан ўрин олган "Ал-Жазира" ҳамда "Ал-Ахли" жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Унда жамоалар рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа олишмади ва ўйин нурсиз дуранг билан ниҳоясига етди.

Сардор Рашидов қайдномага ҳам киритилмади. Қайд этиб ўтиш жоиз, ҳамюртимиз ўтган турда 86-дақиқада заҳирадан майдонга туширилган эди.

БАА Про-Лигаси. 7-тур

"Ал-Жазира" - "Ал-Ахли" 0:0.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)