Расман! 2006 йилда туғилган "Барса" футболчиси "Бавария" билан шартнома имзолади
"Барселона" U16 аъзоси Адама Азноу фаолиятини "Бавария" сафида давом эттирадиган бўлди.
У Мюнхен клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Марокаш ва Испания фуқаролигига эга 16 ёшли қанот ҳимоячиси немис гранди билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Қайд этиш лозим, у Испания ёшлари сафида 7 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмаган.
Фикрлар