Расман! 40 ёшли Браво "Бетис" билан шартномасини расман узайтирди

  • 20 Jun 16:32
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона"нинг собиқ дарвозабони Клаудио Браво ҳозирги жамоаси "Бетис" билан ҳамкорликни узайтирди. Томонлар ўртасидаги янги меҳнат шартномаси келаси мавсум охиригача тузилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

40 ёшли дарвозабон 2020 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Манчестер Сити"дан "Бетис"га ўтган эди.

Испания чемпионатининг сўнгги мавсумида Клаудио Севилья клубининг 12та ўйинида иштирок этиб, тўққизта гол ўтказиб юборди. Тўртта учрашувда у дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

 

Comments

You must be logged in to commet!