Расман! АГМК Қосимов билан янги шартнома имзолади

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов клуб билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Қосимов олмалиқликлар билан амалдаги битимини 2025 йилгача узайтирди. Мутахассис 2019 йилдан буён АГМК клубини бошқариб келмоқда.

Маълумот учун, айни дамда "кончилар" чемпионатда 21 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!