Расман! Акмал Шораҳмедов "Андижон" клубида иш бошлади

CHERY AUTO

“Андижон” жамоасиинг мураббийлар штабига янги мутахассис қўшилди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, мухлисларга яхши таниш бўлган Акмал Шораҳмедов эндиликда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида иш бошлади. Томонлар ўзаро келишувга эришишгач, шартнома имзоланди.

1986 йилнинг 10 май куни таваллуд топган Шораҳмедов 2009 ва 2010 йилги мавсумларда футболчи сифатида “Андижон” клуби шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Акмал мураббийлик фаолиятини 2022 йилдан бошлаган. Дастлаб “Локомотив” клубида ёрдамчи мураббий, сўнгра ўша йилнинг 1 июлидан 2024 йилнинг 1 январига қадар “Пахтакор” U21 жамоасида иш олиб борди. Шундан сўнг яна “Локо”га қайтди ва бунгача мураббий “Локомотив” клубида фаолият кўрсатиб келган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!