Расман! Александр Зинченко —“Арсенал” футболчиси (фото)

“Манчестер Сити” ҳимоячи Александр Зинченко "Арсенал" футболчисига айланди. Бу ҳақда “тўпчилар” матбуот хизмати хабар бермоқда.

25 ёшли украиналик футболчи Лондон клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ҳозирча қанча муддатлиги маълум эмас.

“Sky Sports” нашри хабарига кўра, "Арсенал" Зинченко учун "Ман Сити"га 32 миллион фунт тўлаган.

Зинченко 2016 йилдан буён "шаҳарликлар" сафида ўйнаб келмоқда.

Ўтган мавсумда футболчи "Манчестер Сити" сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та голли узатмани ёздириб қўйган. “Transfermarkt” портали уни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!