Расман: Алиқулов Корея чемпионатида тўп суради!

Охирги икки мавсумни Бекободнинг “Металлург” жамоасида ўтказган 27 ёшли ҳимоячи Муҳаммадали Алиқуловнинг фаолиятида янги саҳифа очилди.

Боиси, у энди легионер сифатида Жанубий Корея чемпионатида тўп суради. К-2 лигаси иштирокчиси – “Бусан Ай Парк” билан шартнома имзоланди. Бу хусусида клуб матбуот хизмари расмий хабар тарқатди. Тез орада ҳамюртимиз жамоасининг Таиланддаги йиғинига қўшилади.

Муҳаммадали Алиқулов2

Хабарда жамоа бош мураббийи Жин Суб Паркнинг ушбу трансфердан мамнун эканлигига алоҳида урғу қаратилган. Аввалига “Машъал”, сўнгра “Металлург” шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимизга Жанубий Кореядаги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!