Расман: Анчелотти ишдан олинди ва унинг ўрнини Гаттузо эгаллади
"Наполи" клуби Женнаро Гаттузони бош мураббий деб эълон қилди.
У Карло Анчелоттини ўрнини эгаллади. Куни кеча, "Наполи" ЕЧЛнинг 6-турида "Генк" (4:0) жамоасини мағлуб этди ва ушбу беллашув Анчелоттининг жамоадаги сўнгги баҳси бўлиб қолди.
Аввалроқ, Гаттузо неаполликлар билан ярим йиллик битимга имзо чекиши ва жамоа ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритса, шартнома яна 1 йил муддатга узайтирилиши мумкинлиги ҳамда унинг маоши ушбу мавсумнинг охиригача 1,5 млн евро, кейинги мавсум учун эса 3 млн евро бўлиши кутилаётганлиги маълум қилинган эди.
Маълумот учун, Гаттузо "Милан", "Палермо", "Пизу", ОФИ ва "Сьон" клубларини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" А Сериянинг жорий мавсумида 15-турдан сўнг, 21 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турипти.
Фикрлар