Расман! "Андижон" Шерзод Эсановни "Олимпик" клубига ижарага берди

"Андижон" матбуот хизмати футболчи Шерзод Эсановни Тошкентнинг "Олимпик" клубига ўтганини эълон қилди. Хабарда шундай дейилади:

"Куни кеча жамоамиз аъзоси Шерзод Эсановнинг “Олимпик” клубига кўчиб ўтиши бўйича музокаралар олиб борилаётгани хусусида хабар бергандик. Шуни маълум қиламизки, иккала томон бир тўхтамга келди ва Эсанов иккинчи даврани “Олимпик” жамоасида ўтказади.

Ижара шартномаси 10 июль куни ҳар иккала клуб томонидан расмийлаштирилди. Шундай экан, Эсанов расман “Олимпик” аъзосига айланди.

Таъкидлаш жоизки, “Олимпик” жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни бугун, 11 июлдан бошлайди ҳамда 12 июль куни Туркияга ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетиши режалаштирилган.

Маълумки, 20 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячи “Андижон” сафига ўтган йилги мавсум бошида қўшилган. Про лигада “Андижон” таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 2 та гол урган. Ўзбекистон Кубоги доирасида эса 1 та ўйинда 1 та гол муаллифига айланган. Табиийки, жамоамизнинг Суперлига йўлланмаси қўлга киритилишида ушбу ярим ҳимоячининг ҳам ҳиссаси бор. Бу йил эса Эсанов Суперлигада дебютини ўтказди ва “Андижон” таркибида 5 та беллашувда иштирок этди.

Хабарингиз бор, Эсанов бу йил Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз сафида Осиё чемпионлигини қўлга киритди ва Аргентинада ўтказилган мундиалда юртимиз шарафини ҳимоя қилди".

"Андижон" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ал хилол
11/07/2023 09:29
Андижонда порлаш керак эди
&
Bek 56
11/07/2023 07:30
Олимпик Андижонга ижара пули ту'лайдими Шерзод учун ?